Байденнинг ўғли руминиялик олигархдан 3 млн доллар пора олганликда айбланмоқда

Байденнинг ўғли руминиялик олигархдан 3 млн доллар пора олганликда айбланмоқда
АҚШ махсус прокурори Дэвид Вайс офиси президент Жо Байденнинг ўғли — Хантер ҳамда унинг бизнес-шерикларини руминиялик олигархдан Америка давлат идорасига таъсир кўрсатиш ваъдаси остида 3 миллион доллар олганликда айблади, деб хабар беради ABC News.

Судга тақдим этилган материалларга кўра, руминиялик бизнесмен Габриэл Поповичиу 2015 йилда Хантер Байденни юридик топшириқларни бажариш учун ёллаган. Шундан кейин олигархга ўз юртида коррупция бўйича айблов эълон қилинган.

Материалларда қайд этилишича, АҚШ президенти Байденнинг ўғли Поповичиудан Америка расмийларига таъсир ўтказиш, ўз навбатида улар Руминияда илгари сурилган айбловни тергов қилишлари эвазига пул олганини тасдиқловчи далиллар бор.

Махсус прокуратурага кўра, томонлар бундай лоббистик фаолият Хантернинг отасини сиёсий карьерасига салбий таъсир кўрсатишини яхши тушунган, шу сабабдан битим «унинг асл мақсадини яширган» ҳолда тузилган.

2023 йил сентябрида АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг собиқ спикери, республикачи Кевин МакКарти Вакиллар палатасининг қўмиталари АҚШ президенти Жо Байденга импичмент жараёнини бошлаши мумкин бўлган тергов ишларини бошлаганини эълон қилди.

Республикачиларга кўра, Байден 2009-2017 йилларда вице-президент бўлиб ишлаган вақтида ўғли Ҳантернинг хорижий тижорат лойиҳаларидан даромад олган. Бунда Федерал қидирув бюросининг (ФҚБ) собиқ махфий ахборотчиси Александр Смирнов кўрсатмалари асос қилиб олинган эди. 

манба:​zamin.uz​​​

Комментарии (0)

Оставить комментарий