Путин Эронга Исроилдан «қасос олиш»да вазмин бўлишни тавсия қилди

Путин Эронга Исроилдан «қасос олиш»да вазмин бўлишни тавсия қилди
Нашр суҳбатдошларининг таъкидлашича, Путин бу хабарни етказиш учун ўзининг узоқ йиллик сафдоши, Россия собиқ мудофаа вазири Сергей Шойгуни Теҳронга юборган. Шойгунинг Эрон юқори мартабали мулозимлари билан учрашувида қатнашган икки манбанинг айтишича, Москва Теҳронга Исроил тинч аҳолисига ҳужум қилмасликни маслаҳат берган.

Манбаларга кўра, Шойгунинг ташрифи Москва Яқин Шарқдаги урушнинг олдини олиш учун Эронга вазминлик зарурлигини билдиришда қўллаган бир неча усуллардан бири бўлган холос.

Ўз навбатида Теҳрон Россияда ишлаб чиқарилган Су-35 қирувчи самолётларини етказиб бериш бўйича Москвага босим ўтказган, деди Теҳрондаги учрашувда иштирок этган манбалар.

Аввалроқ, Яқин Шарқдаги кенг кўламли кескинлашув фонида Россиянинг собиқ мудофаа вазири Сергей Шойгу Эронга борди. Сафарнинг расмий мақсади сифатида иқтисодиёт ва хавфсизлик соҳасидаги икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш экани айтилди.

The New York Times газетасининг ёзишича, Эрон Исроилга кенг кўламли ҳужумга тайёрланар экан, Россиядан замонавий ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва радарларни сўраган.

манба:​zamin.uz​​​

Комментарии (0)

Оставить комментарий