Эрон Россиядан ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимларини сўради
Исроил билан эҳтимолий можарога тайёрланаётган Эрон Россиядан ҳарбий ёрдам, жумладан илғор ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини сўради. Бу ҳақда The New York Times (NYT) ёзди.
Нашр эронлик икки манбага таянмоқда, улардан бири Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) вакили экани таъкидланмоқда. Уларнинг сўзларига кўра, Москва аллақачон Эронга радарлар ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун ускуналар етказиб беришни бошлаган.
NYT бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши котиби, собиқ мудофаа вазири Сергей Шойгунинг Эронга ташрифидан кейин ёзди. 5 август куни Шойгу Теҳронда мамлакатнинг янги президенти Масуд Пезешкиён ва Эрон Бош штаби раҳбари генерал Муҳаммад Боқирий билан учрашди. «Биз Эрон билан минтақавий масалалар бўйича тўлиқ ҳамкорликка тайёрмиз», деди Шойгу.
The Jerusalem Post газетасининг ёзишича, АҚШ яқин 48 соат ичида Эроннинг Исроилга ҳужумини кутмоқда. Баъзи бошқа манбаларга кўра, Эрон зарба бериш учун 12 ёки 13 августни танлаши мумкин.
31 июл куни ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳания Теҳрондаги портлаш оқибатида ҳалок бўлди. Эрон қотилликда Исроилни айблади ва қасос олишга ваъда берди. Исроил вазиятга изоҳ беришдан бош тортди.
5 август куни Исроил агар Теҳрон ҳужумга тайёрланаётганига оид далилларни оладиган бўлса, Эронга огоҳлантирувчи зарба бериш имкониятини кўриб чиқаётганини маълум қилди.
манба:zamin.uz
Комментарии (0)