Байден президентлик пойгасини тарк этганидан кейин илк бор америкаликларга мурожаат қилади

Байден президентлик пойгасини тарк этганидан кейин илк бор америкаликларга мурожаат қилади
Байден 25 июл куни Тошкент вақти билан соат 5:00 да америкаликлар олдида нутқ сўзлайди. У ўзини нима кутаётгани ва «Америка халқи учун ишни қандай тугатиши» ҳақида гапиради. NBC телеканалининг хабар беришича, Байден аҳолига пойгани тарк этиш қарори сабабларини тушунтириш ниятида.

Бу президентлик пойгасидан чиқишини эълон қилганидан кейин давлат раҳбари иштирокидаги биринчи оммавий тадбирдир.

Сайлов пойгасидан чиқишдан бироз олдин, Байден ковид билан касалланган эди. Сиёсатчи оммавий тадбирларни бекор қилди ва Дэлавер штатидаги уйида ўзини изоляция қилди. Президент 23 июл куни ишга қайтиши кутилмоқда.

Байденнинг ўзи қайта сайланишдан воз кечиш қарорини эълон қилган куни америкаликлар олдида нутқ сўзлаш ниятида эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилинган баёнотида айтилган. Президент нутқ шу ҳафта бўлиб ўтишини таъкидлади.

Кейинроқ NBC телеканали манбаларга таяниб, Байден ва унинг ёрдамчилари нутқ тайёрлаётгани, унда у америкаликларга пойгадан чиқиш қарори сабабларини тушунтириш ниятида экани ҳақида хабар берди.  

манба:​zamin.uz​​​

Комментарии (0)

Оставить комментарий