Истанбулни қуюқ қор қоплади. Ўзбекистонликлардан аэропортга бормаслик сўралди

Истанбулни қуюқ қор қоплади. Ўзбекистонликлардан аэропортга бормаслик сўралди

Қор бўрони туфайли Туркиянинг Истанбул аэропортидан барча авиақатновлар номаълум муддатга бекор қилинди.

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси ахборотига кўра, аэропортга бориш автомобил йўллари ҳам кучли қор сабабли ёпилган.

“Бош консулхона фуқароларимиздан вазият ижобий ўзгаришига қадар аэропортга бормасликни илтимос қилади. Учоқларнинг ўзгарган вақтини аниқлаб бориш тавсия қилинади”, – дейилади дипломатик ваколатхона эълонида.

Туркиянинг аксар ҳудудларида ўтган ҳафтадан буён кучли қор ёғмоқда. Натижада йўлларда ҳаракатланиш қийинлашган.

Мамлакат фавқулодда ҳолатлар идораси ахборотига кўра, об-ҳаво шароити туфайли Туркия бўйлаб 4600га яқин киши йўлларда қолиб кетган, 6700дан ортиқ киши бошпаналарга жойлаштирилган. Зарурат туфайли минглаб одамларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилган.

Истанбул мэри Акром Имамўглу Reuters билан суҳбатда кучли қор ҳаракатланиш билан боғлиқ муаммолар туғдираётган бўлса-да, умуман олганда ижобий ҳодиса эканини қайтган этган. Ўтган йили Туркиядаги сув омборларида сув ҳажми бир неча йиллик минимумларга тушиб кетган эди.

Комментарии (0)

Оставить комментарий