Австралия ҳам фуқароларини Украинадан олиб кетишни бошлади
Украинадаги вазият кескинлашаётгани сабаб АҚШ ва Британиядан кейин Австралия ҳам фуқароларини мамлакатдан олиб кетишга киришди.
24 январ, душанба кунидан бошлаб австралиялик дипломатларнинг оила аъзоларини Украинадан олиб кетиш бошланган. Бу ҳақда қатор Австралия нашрлари ёзган.Австралия ҳукумати фуқароларига Украинага бормасликни ҳам маслаҳат берган. Украинада бўлиб турган австралияликларга эса мамлакатни тарк этиш тавсия қилинган. Австралия нашрларининг ҳисоблашича, Украинада 1,5 минг нафарга яқин австралиялик фуқаро бўлиши мумкин. The Sydney Morning Herald нашрининг ёзишича, ҳукумат Украинада қолаётган австралияликларга хавфлилик даражаси ошгани ва уруш бошланган тақдирда яшириниш мумкин бўлган жойлар ҳақида маълумот берган.
Франсс пресс нашрининг ёзишича, Франция ҳукумати ҳам фуқароларига зарур эҳтиёжсиз Украинага бормасликни тавсия қилган. Олдинроқ АҚШ ва Британия ўз дипломатларининг оила аъзоларини Украинадан олиб чиқиб кетишни бошлаганди.
Комментарии (0)