Хитой Ҳиндистон билан чегарада роботлаштирилган қурол жойлаштирмоқда - ОАВ
Хитой Тибетда Ҳиндистон билан чегарада роботлаштирилган қурол жойлаштирмоқда. Бу ҳақда Daily Mail нашри маълум қилди.
Хитой ҳукумати Ҳиндистон билан чегарадаги Ҳимолай тоғларида кислород камлиги ва совуқ ҳароратлар сабабли қийинчиликлар ҳис қилувчи ҳарбийларга кўмак сифатида роботлаштирилган қурол жойлаштиришга қарор қилди.
Хитой армияси бу мақсадда Ҳимолайга 88та бошқарувчисиз мобил пулемёт қурилмаси Sharp Claw ва 120та таъминот транспорт воситаси Mule-200’ни жўнатган.
2020 йил майида Хитой-Ҳиндистон чегарасидаги Ладакҳ вилоятида икки томон ҳарбийлари ўртасида тўқнашувлар юз берганди. Улар давомида икки томондан қурбонлар бўлган. Шундан кейин икки давлат ушбу ҳудудга оғир артиллерия, танклар ва авиация жойлаштирган. Ҳарбий ва дипломатик даражадаги бир қатор музокаралардан кейин Пекин ва Нью-Деҳли чегарадан қўшинларни олиб кетишни бошлаган, бироқ бу жараён ҳали ҳам охирига етказилмаган.
Комментарии (0)