Путин киракашлик қилмоқчи бўлгани ҳақида сўзлаб берди
Россия президенти Владимир Путин 1990-йилларда киракашлик билан шуғулланганини тан олди. У бу ҳақда сўзлаган видеоёзув “Россия 1” телеканалида 12 декабрда эфирга чиқадиган “Энг янги тарих” деб номланган фильмга кирган.
“Баъзида киракашлик қилишга тўғри келган. Бу ҳақда гапириш ёқимсиз, бироқ афсуски, бу ҳам бўлган”, деб айтган Путин.2018 йилда Россия президенти “Путин” фильми учун берган интервьюсида 90-йилларда таксичи бўлиб ҳам ишлашга тайёр бўлгани ҳақида сўзлаб берган. Путинга бундай фикрлар Санкт-Петербург мэри Анатолий Собчак губернаторлик сайловларида мағлубиятга учрагандан кейин келган. У ўшанда Собчакнинг сайловолди штаби бошлиғи бўлган. “Мен нима қилиш керак, балки таксида ишлаб кўриш керакмикан, деб ҳам ўйлаганман. Ҳазиллашмаяпман, қаерга ҳам борасан? Иккита кичик ёшли фарзандинг бўлса”, деб айтган Россия президенти ўша интервьюсида.
“Шу сабабли Москвага кўчиб ўтиб, президент ишлари бошқармасида ишлашни таклиф қилишганда, рози бўлганман ва бу ерга келганман”, деб қўшимча қилган Путин.
Комментарии (0)