АҚШ Boeing’га 737 MAX 8 лайнерлари бўйича талаб қўяди

АҚШ Boeing’га 737 MAX 8 лайнерлари бўйича талаб қўяди
АҚШ Федерал авиация бошқармаси Эфиопиядаги авиаҳалокат туфайли Boeing’га 737 MAX 8 ва 737 MAX 9 самолётларини модернизация қилиш мажбуриятини юклашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда идора сайтида маълум қилинди.
Бошқарма маълумотларига кўра, баъзи ҳисоботлар Эфиопия ва Индонезияда Boeing лайнерларининг қулаши бир-бирига ўхшаш эканини кўрсатмоқда.
Шунингдек, идорадан қўшимча қилишларича, бошқарма ҳеч қандай хулоса чиқара олмайди.
Бундан олдин, Хитой Boeing 737 MАХ’ни вақтинча тақиқлашга қарор қилганди.
Хитой компаниялари томонидан қарийб 60та шундай самолёт ишлатилади. «Интерфакс» хабарига қараганда, уларнинг ўрнига Boeing 737-800’дан фойдаланиш тавсия этилмоқда. Boeing компанияси вазиятга изоҳ бермади.

Комментарии (0)

Оставить комментарий