Барча Boeing 737 MAX самолётларида янги дастурий таъминот ўрнатилади
Яқин ҳафталарда Boeing 737 MAX моделидаги барча самолётларда янги дастурий таъминот ўрнатилади. Бу ҳақда компания баёнотида айтилган.
Ушбу баёнот Эфиопияда Boeing 737 MAX самолёти ҳалокати билан боғлиқ ҳолда берилган.
Компанияда маълум қилинишича, бу дастурий таъминотга апрелдан кеч бўлмаган вақтда ушбу турдаги самолётларнинг учишга яроқлиги директиваси билан фуқаролик авиацияси бошқармаси (FAA) рухсати берилади.
Дастурий таъминот янгиланиши 2018 йил октябрда Индонезияда шу турдаги самолёт ҳалокатидан кейин бошланган. У парвозни бошқариш тизимини (MCAS) такомиллаштиришни ўз ичига олади. Boeing’нинг тан олишича, айнан MCAS’нинг нотўғри ишлаши Индонезия авиакомпанияси самолётининг шўнғиши ва қулашига олиб келган бўлиши мумкин.
10 март эрталаб Ethiopian Airlines авиакомпаниясининг Boeing 737 самолёти ҳалокатга учради. Самолёт бортида бўлган барча 157 киши ҳалок бўлган. Бу ҳалокат охирги 5 ой ичида шундай турдаги самолёт билан юз берган иккинчи ҳалокат бўлди: 2018 йил 29 октябрда Индонезиянинг Lion Air авиакомпанияси самолёти парвоз бошлангандан 13 дақиқа ўтиб ҳалокатга учраганди.

Комментарии (0)