Саудия самолёти чақалоғини унутиб қолдирган йўловчи аёл туфайли аэропортга қайтиб келди

Саудия самолёти чақалоғини унутиб қолдирган йўловчи аёл туфайли аэропортга қайтиб келди
Саудиянинг Saudi Arabian Airlines авиаташувчиси самолёти аэропортда эсдан чиқиб қолдирган чақалоғи ёдига тушиб қолган саудиялик йўловчи аёл туфайли Жиддадаги подшоҳ Абдул Азиз аэропортига парвозга чиққанидан кўп ўтмай қайтишга мажбур бўлди. Бу ҳақда маҳаллий "Ахбар24" портали хабар қилмоқда.
Портал ҳаво кемаси қўмондони ва диспетчер ўртасидаги музокаралар ёзувини жойлаштирган, унда аэропортга қайтиш сабабини такрорлаш ҳақидаги илтимосга жавобан, учувчи йўловчилардан бири терминал биносида боласини унутиб қолдиргани ҳамда парвозни давом эттиришдан бош тортаётганини айтган.
Портал чақалоғини унутиб қолдирган йўловчи аёл қандай жазоланганига аниқлик киритмади.

Комментарии (0)

Оставить комментарий