Huawei АҚШ ҳукуматини судга берди
Хитойнинг Huawei телекоммуникация компанияси АҚШ ҳукуматига қарши даъво аризаси билан чиқди. Компания билдиришича, давлатнинг ушбу корхона қурилмаларидан фойдаланувчи компаниялар билан ишбилармонлик ҳамкорлигига қўйган тақиқи ноқонуний саналади. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Таъкидланишича, даъво Техас округ судига топширилган. Компания вакилларининг қайд этишича, АҚШ ҳукумати Huawei маҳсулотларидан фойдаланишга қўйилган тақиқ учун асослар келтириб бера олмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Huawei молиявий директори Канада ҳукуматини судга берганди.
Ундан олдин, Хитой Huawei молиявий директори Мэн Ваньчжоуни АҚШга экстрадиция қилиш жараёнини бошлаш тўғрисидаги қарор муносабати билан Канадага протест билдирди.

Комментарии (0)