МТС Ўзбекистондаги коррупция иши бўйича АҚШ ҳукуматига 850 млн доллар жарима тўлайдиган бўлди
Россиянинг МТС мобил оператори АҚШнинг қимматбаҳо қоғозлар ва биржалар комиссияси ва адлия вазирлиги билан Ўзбекистондаги собиқ шўъба корхонаси атрофидаги тергов юзасидан келишув тузди ва бу келишув доирасида 850 млн долларлик жарима тўлайди. Бу ҳақда компания матбуот хизматида хабар қилинди.
Компанияда таъкидланишича, келишув МТСнинг 2004 йилдан 2012 йил ўрталаригача Ўзбекистонда олиб борган фаолияти билан боғлиқ терговга нуқта қўяди. Компания жаримани бу мақсадлар учун захираланган маблағлардан тўлаб беради.
2015 йил баҳорида АҚШ адлия вазирлиги Нидерландия прокуратураси билан биргаликда Vimpelcom, МТС ва TeliaSonera компанияларининг Гулнора Каримова билан алоқаси борлиги таъкидланадиган Takilant компанияси билан битимлари юзасидан тергов бошлаган. Ўша йил августида АҚШ ҳукумати Европанинг 5 та давлатига ушбу иш бўйича бир млрд долларлик активларни музлатиб қўйиш илтимоси билан мурожаат қилган.
Тергов версиясига кўра, алоқа операторлари коррупциявий схема ёрдамида Гулнора Каримова билан боғлиқ тузилмаларга Ўзбекистон бозорига чиқиш, частоталар олиш ва бошқа битимларни амалга ошириш ҳуқуқи эвазига юзлаб миллион доллар ўтказишган. 2016 йилда Vimpelcom ушбу иш доирасида 795 млн доллар тўлаб берган.

Комментарии (0)