Жанубий Кореянинг собиқ президенти турмадан гаров пули эвазига чиқарилди
Жанубий Кореянинг собиқ президенти, коррупция учун 15 йиллик қамоқ жазосига тортилган Ли Мён Бак 6 март куни гаров пули эвазига турмадан чиқарилди. Бу ҳақда Yonhap ахборот агентлиги хабар берди.
Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, бундай қарор қабул қилинишига бир йилдан бери қамоқда ўтирган собиқ президентнинг саломатлиги ёмонлашгани сабаб бўлган.
2008 йилдан 2013 йилгача президентлик қилган Ли Мён Бак 2018 йил 22 мартда берилган ордер билан ҳибсга олинган.Апрель бошида прокуратура уни порахўрлик, маблағларни ўзлаштириш, солиқларни тўлашдан бўйин товлаш, ҳокимиятни суиистеъмол қилиш, сайлов қонунчилигини бузиш каби жиноятларда айблаб, унга 20 йиллик қамоқ жазоси берилишини талаб қилган.
5 октябрда Сеул олий суди Ли Мён Бакка 15 йиллик қамоқ жазоси берган. Ли Мён Бак ўзига қўйилган айбловларни рад этиб, мамлакат ҳукумати коррупцияга қарши кураш важи билан консерватив кучларга қарши кампания олиб бораётганини айтган. Ли Мён Бак Жанубий Кореянинг жиноий иш бўйича ўтган 5-президенти бўлган.

Комментарии (0)