Украинанинг антикоррупция прокурори АҚШ элчисининг баёнотини мамлакат ички ишларига аралашиш деб баҳолади

Украинанинг антикоррупция прокурори АҚШ элчисининг баёнотини мамлакат ички ишларига аралашиш деб баҳолади
АҚШ элчиси Мари Йовановичнинг Украина махсус антикоррупция прокуратураси раҳбари Назар Холодницкийни бўшатиш ҳақидаги талаби мамлакат ички ишларига аралашишдир. Холодницкий америкалик дипломатнинг баёнотини ана шундай баҳолади, деб хабар берди ТАСС.
"Бошқа давлат элчисининг ўзига эрк бериши ўзларининг виждонига ҳавола. Бошқа давлатнинг ички ишларига аралашишга йўл қўйиб бўлмайди", - деди у "Левий берег" нашри билан суҳбатда. Шу билан бирга Холодницкий бу вазиятни келаси ҳафтада изоҳлашга ваъда берди.
Сешанба, 5 март куни АҚШ элчиси Йованович Украина инқироз медиамаркази ташкил этилганлигининг беш йиллига бағишлаб ўтказилган тадбирда Украина махсус антикоррупция прокуратураси раҳбари Назар Холодницкийни ишдан бўшатишга чақирганди.  
Йованович шунингдек, Украина ҳукумати "Укроборонпром" корхонасини тўлиқ аудит қилишни молиялаштириш ва давлат мудофаа буюртмаси ҳақидаги маълумотларни имкон борича очиқлашни сўраганди.

Комментарии (0)

Оставить комментарий