600 миллион доллар: Инсон аъзолари “қора бозори”нинг йиллик обороти шунчага баҳоланди

600 миллион доллар: Инсон аъзолари “қора бозори”нинг йиллик обороти шунчага баҳоланди
Дунёда инсон аъзоларининг ноқонуний обороти йилига 600 млн долларга баҳоланади. БМТнинг гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг бундай маълумотлари Гватемалада очилган, одам, инсон аъзолари ва тўқималари савдоси муаммоларига бағишланган илк ҳудудий конгрессда маълум қилинди.
Тадбирдан мақсад маълумотлар алмашиш ҳамда инсон аъзолари оборотига қарши курашиш чораларини ишлаб чиқишдан иборат. Конгрессда Гватемаладан ташқари, Гондурас, Сальвадор, Доминикана, Мексика, Коста-Рика ҳам иштирок этмоқда.
Таъкидланишича, Гватемала географик ва иқтисодий жиҳатдан одам савдоси билан шуғулланувчи халқаро жиноятчилик тўрларини ўзига жалб қилувчи ҳисобланади.
5 март куни ўз ишини бошлаган конгресс 2 кун давом этади.

Комментарии (0)

Оставить комментарий