Шимолий Кореяда бузилиши ваъда қилинган полигонда тиклаш ишлари бошлангани маълум қилинди
Шимолий Корея ҳукумати мамлакат шимолидаги Сохэ синов ракета полигонининг старт майдончасида тиклаш ишларини бошлади. Бу ҳақда Вашингтондаги Генри Стимсон номидаги марказ ҳузуридаги 38 North портали маълум қилди.
Мутахассислар сунъий йўлдошлардан олинган суратларни таҳлил қилиб, Шимолий Кореяда ракета двигателларини синашга мўлжалланган полигонда тиклаш ишлари бошлангани ҳақидаги хулоса келишган. Таъкидланишича, бу объектларни тиклаш ишлари 16 февраль ва 2 март оралиғида бошланган. Мутахассисларнинг айтишича, Пхеньян томонидан ваъда қилинган демонтаж полигонда 2018 йил августдан бери олиб борилмаяпти.
Старт майдончаси олдида иккита юк кўтарувчи кран ўрнатилган ҳамда янги объект барпо этилган. Ракета двигателлари синаладиган полигонда ҳам иккита кран ва қурилиш материаллари пайдо бўлган.
2018 йилда сайт Сохэдаги объектларни йўқ қилиш бўйича реал ишлар июлдан август бошигача олиб борилганини, кейин эса полигон одатдагидек тартибда фаолият юрита бошлаганини маълум қилганди. Полигонни демонтаж қилишга ваъда Шимолий Корея ва Жанубий Корея етакчиларининг 2018 йил сентябрдаги учрашуви бўйича қўшма ҳужжатда қайд қилинган бўлган.
Тончхан-ни туманидаги Сохэ синов полигони Хитой чегараси яқинидаги қояли ҳудудда жойлашган. У Пхеньяндан 200 км ва Йонбёндаги ядро марказидан 70 км узоқликда жойлашган. 2016 йил 7 февралда ушбу полигондан “Кванменсон-4” сунъий йўлдоши билан ракета учирилган. Бироқ хорижий мутахассисларнинг фикрича, бу узоқ масофаларга мўлжалланган баллистик ракета синови бўлган.

Комментарии (0)