АҚШнинг Ал-Қудсдаги элчихонаси ва бош консуллиги бирлаштирилди

АҚШнинг Ал-Қудсдаги элчихонаси ва бош консуллиги бирлаштирилди
АҚШнинг Ал-Қудсдаги элчихонаси ва бош консуллиги 4 март кунидан бошлаб бир идора – АҚШ элчихонаси сифатида ишлашни бошлайди. Бу ҳақда АҚШ давлат департаментида маълум қилинган.
Элчихона ва бош консулликнинг бирлашиши ҳақида 2018 йил октябрда АҚШ давлат котиби Майк Помпео маълум қилганди.
Давлат департаментининг баёнотига кўра, бу қарор “дипломатик муносабатлар ва операцияларнинг самарадорлиги ва унумдорлигини ошириш учун” қабул қилинган ва АҚШнинг Ал-Қудс, Ғарбий қирғоқ ва Ғазо секторига нисбатан сиёсати ўзгарганини англатмайди.
Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Ал-Қудснинг мақоми бўйича “ҳеч қандай позицияни эгалламаслигини”, бу масала Исроил ва Фаластин ўртасидаги масала эканлигини айтган.
Бироқ Фаластин томонининг фикрича, АҚШ элчихонаси ва бош консуллигининг бирлашиши АҚШнинг Фаластин мухториятидаги дипломатик ваколати даражасини пасайтириши ва Исроилнинг Ал-Қудс устидан назоратни олишга даъволарини қўллаб-қувватлаши мумкин. Аввал Ал-Қудсдаги бош консуллик фаластинликлар учун АҚШнинг бош дипломатик ваколатхонаси ҳисобланган. 

Комментарии (0)

Оставить комментарий