Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги ядро урушининг оқибатлари маълум қилинди
АҚШнинг Атмосфера тадқиқотлари миллий маркази ва Ратгер университети мутахассислари Ҳиндистон ҳамда Покистон ўртасидаги низода атом қуролининг ишлатилиши қандай оқибатларга олиб келиши ҳақида маълумот беришди. Мамлакатларда мавжуд бўлган ядро ракеталарининг ҳаттоки фақатгина бир қисми учирилса, бу глобал иқлимга жиддий таъсир қилиб, ҳосиллар йўқолиши ва кенг очарчиликка сабаб бўлади. Бу ҳақда Business Insider нашри хабар қилмоқда.
Олим Майкл Миллснинг сўзларига кўра, ядро заряди портлаши нафақат кучли зарба тўлқини ҳамда радиоактив ифлосланишга, балки жуда кўп километр радиусда ёнғинлар келиб чиқишига сабаб бўлувчи жазирама иссиққа ҳам олиб келади. Бу атрофдаги буюмларни ўзига сўриб оладиган ва аҳоли пунктлари ҳамда саноат марказларига хавф соладиган оловли қуюнлар шаклланишига туртки беради. Бундан ташқари, атмосферага қуёш нурларига тўсқинлик қиладиган жуда кўп миқдордаги тутун ва қурум чиқариб ташланади.
Ҳисоб-китобларга кўра, агар ҳам Ҳиндистон, ҳам Покистон 50тадан ядро зарядни портлатса (ҳар бир мамлакат арсеналининг ярмидан ками), унда 5 миллион тонна аэрозол заррачалари стратосфера қатламига чиқади. Улар бутун дунёга тарқалиб кетади. Бу ўнлаб йиллар давом этадиган, шунингдек, аҳоли туманлари устидаги озон қатлами 20-50 фоизини йўқ қилиб юборадиган ядровий қишга сабаб бўлади. Портлашлардан кейин ўртача ҳарорат беш йил давомида нормадан 1,5 даражага тушиб кетади.
Мўътадил иқлимга эга мамлакатларда совиш бундан ҳам жиддийроқ бўлиши мумкин. Қишда ҳарорат 2,5 даражага, ёзда эса - 1-4 даражага тушади. Бу вегетацион пайтни (ўсимликнинг) 10-40 кунга қисқартиради. Океанлардаги иссиқликнинг йўқолиши денгиз ҳаёти ва балиқчиликка салбий таъсир қилади. Бундай вазият камида 25 йил давом этади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳиндистон мамлакат душманларига уруш билан таҳдид қилганди.

Комментарии (0)