Аргентинанинг собиқ президенти яҳудий марказидаги портлаш иши бўйича оқланди

Аргентинанинг собиқ президенти яҳудий марказидаги портлаш иши бўйича оқланди
Аргентина суди мамлакатнинг собиқ президенти Карлос Менемни 1994 йилда Буэнос-Айресдаги яҳудий маданий марказидаги портлаш иши бўйича оқлади.
Аргентинани 1989-1999 йиллар давомида бошқарган Менем жиноятни яширишда айбланган. Айбловчилар фикрича, у портлашга сурия миллатига мансуб аргентиналик тадбиркор Альберто Кануре Эдуланинг алоқадорлиги ҳақидаги маълумотни яширган. Прокуратура 88 ёшли собиқ президентга 4 йиллик қамоқ жазоси беришни талаб қилган.
“Менем оқлансин”, деб ҳукм чиқарган 3 нафар судьядан иборат ҳайъат.
Терговни бошқарган, сўнгра ундан четлатилган собиқ судья Хосе Галеано эса 6 йиллик қамоқ жазосига тортилди.
Аргентина бир қатор эронлик амалдорлар, Эроннинг собиқ президенти Ҳошимий Рафсанжаний ва Аргентина ҳукуматининг 7 нафар собиқ амалдорини мамлакат тарихидаги энг йирик терактни ташкиллаштиришга алоқадорликда айблаб келади. 1994 йил 18 июлда амалга оширилган терактда 85 киши ҳалок бўлган, 200 дан кўпроқ киши жароҳат олган.    

Комментарии (0)

Оставить комментарий