АҚШ Суриядан 50 тонна олтин олиб чиқиб кетган – ОАВ

АҚШ Суриядан 50 тонна олтин олиб чиқиб кетган – ОАВ
АҚШ армияси Суриядан жангарилар томонидан ўғирланган ва яшириб қўйилган 50 тонна олтинни олиб чиқиб кетди, деб хабар берди маҳаллий манбаларга иқтибос келтирган ҳолда Суриянинг “САНА” ахборот агентлиги. 
Таъкидланишича, Даур-аз-Зор вилоятидаги жангарилар қуршовдан чиқиб кетиш учун америкалик ҳарбийларга олтин таклиф қилишган. 
Олтин жангарилар томонидан Ироқ ва Сурия ҳудудларида қўлга киритилган ва Суриядаги террорчиларнинг охирги таянчларидан бири ва АҚШ қўшинлари томонидан ўраб олинган Даур-аз-Зордаги Багхуз аҳоли пунктида яшириб қўйилган.
Жангарилар томонидан америкаликларга берилган жами олтин 40 тоннани ташкил қилади. Қолган 10 тонна олтин АҚШ ҳарбийлари томонидан террорчиларнинг бошқа яширин жойларидан топилган.
Таъкидланишича, террорчилардан олинган 1,7 млрд долларлик олтин тунги вақт вертолётларда Сурия шимолида жойлашган ҳарбий базага олиб чиқилган. Бу ердан олтинни АҚШга ҳарбий самолётларда жўнатиш режалаштирилган.  
Маълумотларга кўра, АҚШ қўшинлари ва уларнинг курд кучларидан иборат иттифоқчилари жангарилар яширган олтинни қўлга киритиш мақсадида Багхузга атайлаб ҳужум қилишмаган.

Комментарии (0)

Оставить комментарий