Таиланд авиакомпанияси Ҳиндистон-Покистон можароси сабабли Европага парвозларни тўхтатди
Таиланднинг Thai Airways International авиакомпанияси Покистон-Ҳиндистон можароси сабабли Покистон устидаги ҳаво ҳудуди ёпилгани сабабли Покистонга ва Европага барча рейсларини тўхтатди. Бу ҳақда Nation портали хабар берди.
Маълум қилинишича, авиакомпания 27 февраль оқшомда Бангкок-Карачи-Бангкок, Бангкок-Лахор-Бангкок ва Бангкок-Исломобод-Бангкок йўналишлари бўйича парвозларни бекор қилган.
Бундан ташқари, авиакомпания Европага Покистон устидан ўтувчи рейсларни бекор қилди. Шунингдек, Бангкокдан Лондон, Москва ва Франкфуртга парвозлар тўхтатилган.
Таъкидланишича, барча самолётлар Бангкокдаги Суварнабхуми аэропортига қайтарилган. Европага 28 февраль эрталабга белгиланган рейслар ҳам хавфсизлик нуқтаи назаридан бекор қилинган.
Авиакомпанияда вазият ортидан синчков кузатилаётгани ва рейслар йўналишларини ўзгартириш режалаштирилаётгани маълум қилинган.
27 февралда Покистон армияси Кашмир баҳсли ҳудудида мамлакат ҳаво ҳудудини бузган иккита ҳинд ҳарбий самолётини уриб туширганини маълум қилди. Покистон ташқи ишлар вазирлигининг таъкидлашича, бундан мақсад “ўзини мудофаа қилиш истаги ва бунга тайёрликни” намойиш қилиш бўлган.
Шу сабабли кўплаб авиакомпаниялар Покистон ҳаво ҳудуди ёпилгани сабабли ўз парвозлари йўналишларини ўзгартиришаётгани маълум қилинди.

Комментарии (0)