Ҳиндистон ва Покистон ядровий кучларини тайёргарликка келтирди – ОАВ
Ҳиндистон ва Покистон ҳарбийлари Кашмирдаги можаро сабабли ядровий босиб туриш кучларини жанговар тайёргарликка келтиришди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.
Бу орада ижтимоий тармоқларда томонлар армиялари Кашмирдаги ажратувчи чизиқ олдида жангларга киришгани хабар қилинмоқда.
120 тагача ядровий жанговар каллакка эга икки давлат ўртасида 2002 йилда ҳам ядро уруши юз бериши хавфи вужудга келганди. Ўшанда бунга террорчилар томонидан Ҳиндистон парламентида содир этилган теракт сабаб бўлган. Оқибатда икки давлат ўз чегараларига 500 минггача ҳарбийни жойлаштирган. Ўшанда ядро урушини Москва ва Вашингтон тўхтатиб қолган. “Россия Ҳиндистон билан, АҚШ Покистон билан музокаралар олиб борганди. Бугунги кунда, афсуски, Россия ва АҚШнинг Ҳиндистон-Покистон можаросини тартибга солишда биргаликда ҳаракат қилишига умид қилмаса ҳам бўлади”, деб айтилди ахборот агентлигида.
Бу сафар можаронинг авж олишига йўл қўйиб бўлмаслик ҳақида Европа Иттифоқида ҳам айтилмоқда. Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Федерика Могерини Исломобод ва Нью-Деҳлини ташқи ишлар вазирликлари бўйича алоқаларни тиклашга чақирди.

Комментарии (0)