Мисрда кун давомида темир йўлда иккинчи фавқулодда вазият юз берди
Миср шимолидаги Ал-Аламайн туманида темир йўлдан ўтиш жойида кичик юк машинаси ва поезд тўқнашиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди ва 6 киши жароҳат олди. Бу ҳақда “Ал-Ватан” нашрининг электрон версияси хабар берди.
Воқеа Ўрта ер денгизи бўйлаб ўтувчи Искандария-Матрух йўналишида юз берган.
Аввалроқ 27 февралда Коҳиранинг марказий вокзали Рамзесда локомотив катта тезликда платформага урилган. Тўқнашув ва ундан кейин чиққан ёнғин оқибатида 20 киши ҳалок бўлган, 50 киши жабрланган. Жароҳатланганларнинг кўпчилиги оғир аҳволда.
Воқеадан кейин Миср транспорт вазири Ҳишам Арафот истеъфога чиқди.

Комментарии (0)