Покистон армияси чоршанба куни эрталаб мамлакатнинг баҳсли минтақаси Кашмирда Ҳиндистоннинг иккита ҳарбий самолётини уриб туширди, дея хабар қилди РИА Новости.
“Самолётлардан бири Озод Кашмир ҳудудига, бошқаси эса назорат чизиғига қулади”, - деб ёзди ўзининг Twitter саҳифасида Покистон қуролли кучлари матбуот котиби генерал-майор Асиф Ғофур.
Уриб туширилган самолётлар учувчилардан бири ҳибсга олинган.
Покистон ТИВ Исломобод ўз-ўзини мудофаа қилишга қодирлигини намойиш этганини маълум қилди.
Нью-дели ва Исломобод муносабатлари кескинлашган. Томонлар ўртасида сиёсий, тарихий ва ҳудудий, хусусан, Кашмир вилоятининг мақоми юзасидан келишмовчиликлар мавжуд.
Кашмир – баҳсли ҳудуд. У ерда мустақилликка эришиш ёки Покистонга қўшилиш тарафдори бўлганлар фаол ҳаракат қилишмоқда.
Нью-Дели Покистон ҳукуматини қуролли тарафдорларни қўллаб-қувватлашда айбламоқда, Исломобод эса айбдовни рад этмоқда.
Мамлакатлар ўртасидаги низо 14 февралдан сўнг янада кескинлашди. Худкуш террорчи Ҳиндистон ҳарбий полицияси колоннаси ёнида ўзини портлатиб юборди. Оқибатда 45 киши ҳалок бўлди. “Жайш-а-Муҳаммад” ислом гуруҳи ушбу ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммисига олди. 26 февраль куни Ҳиндистон ҳарбий-ҳаво кучлари Кашмирнинг Покистон қисмидаги “Жайш-а-Муҳаммад” гуруҳининг йирик машғулот лагерига зарбалар берди. Ҳаво ҳужуми оқибатида кўплаб жангарилар, уларга тегишли транспорт, қурол ва ўқ-дори йўқ қилинган. Ҳиндистон ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосари Вижай Гокҳале бу зарба мутлақо зарур бўлгани, чунки гуруҳ Ҳиндистоннинг турли ҳудудларига худкушлар иштирокида ҳужумлар тайёрлаётганини маълум қилди.Покистон Ҳиндистоннинг иккита ҳарбий самолётини уриб туширди
Самолётлардан бири Озод Кашмир ҳудудига, бошқаси эса назорат чизиғига қулади.
Комментарии (0)