Эрдўған Гуайдонинг Венесуэладан Туркияга амалдорлар қочгани ҳақидаги сўзларини рад этди

Эрдўған Гуайдонинг Венесуэладан Туркияга амалдорлар қочгани ҳақидаги сўзларини рад этди
Венесуэла мухолифати етакчиси Хуан Гуайдонинг Венесуэладан бир қатор амалдорларнинг Туркияга қочгани ҳақидаги хабари ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған айтиб ўтди.
Аввалроқ Гуайдо твиттерда бир қатор амалдорлар мамлакатни тарк этиб, Туркияга йўл олганини маълум қилган. 
“Венесуэладан ҳеч ким менинг давлатимда яшириниш учун қочмаган. Бу ёлғон. Гуайдо сайланган етакчи ҳисобланмайди. Агар у бундай нарсалар ҳақида гапирса, бу унинг Туркияни билмаслигидан далолатдир. Аввал у-бу нарсани ўргансин. Давлат арбоби бўлиш осон иш эмас”, деб айтган Эрдўған NTV телеканалига берган интервьюсида.

Комментарии (0)

Оставить комментарий