Шакира Испания суди олдида жавоб беради

Шакира Испания суди олдида жавоб беради
Машҳур қўшиқчи Шакира 12 июнь куни Испания судида айбланувчи тариқасида қатнашади. Унга солиқларни тўлашдан бўйин товлаши ҳақида айбловлар қўйилган. Бу ҳақда Europa Press агентли хабар қилaди.
Барселона провинциясининг Эсплугес-де-Льобрегат шаҳрида прокуратуранинг арзи қабул қилинди.
Қарздорлик миқдори 14,5 миллион евро ҳисобланган.
Прокуратура маълумотларига кўра, Шакира ишлаб топган пулларни Кайман, Виргин ороллари, Панама ва бошқа офшор ҳудудлардаги 14 та компания орқали яширган.
2010-2017 йилларда Шакира испаниялик футболчи Жерар Пике билан ишқий муносабатда бўлган. Расмий ўз муносабатлари ҳақида 2011 йилда эълон қилишган, бироқ Шакира Испания солиқ органлари ҳисобига фақат 2015 йилда турган.
Солиқчилар хонандани тўрт йил давомида Испанияда солиқларни тўлашдан бўйин товлашда гумон қилишмоқда.

Комментарии (0)

Оставить комментарий