Ким Чен Ин Трамп билан учрашиш учун Вьетнам пойтахтига келди
КХДР етакчиси Ким Чен Ин иккинчи Шимолий Корея-АҚШ саммитида қатнашиш учун Вьетнам пойтахти Ханой шаҳрига етиб келди. У бу ерда Доналд Трамп билан учрашади. Бу ҳақда «Ренхап» агентлиги хабар берди.
Ким Пхеняндан зирҳланган поездда Ханойга йўл олганди. Поезд Донгданг станциясига келган, уёғига автомобилда Ханойга борган.
Кеча Кимнинг австралиялик қиёфадоши Вьетнамдан чиқариб юборилгани хабар берилганди.
27-28 февраль кунлари Ким Чен Ин ва Доналд Трамп иккинчи бор учрашади, улар бунгача 2018 йил 12 июнда Сингапурда кўришишган.

Комментарии (0)