Чўккан кема инсониятга қандай хавф туғдирмоқда? (видео)
Норвегия табиатни муҳофаза қилиш уюшмаси жаҳон ҳамжамиятига очиқ хат йўллади. Унда Шимолий денгизда чўкиб кетган немис сувости кемаси инсоният учун туғдираётган хавф ҳақида сўз сўз боради.
Орадан шунча вақт ўтиб, Норвегия ҳукумати уни турган жойида кўмишга қарор қилди. Экологлар эса бундан норози. Нега?
Гап шундаки, табиатни муҳофаза қилиш уюшмаси зилзила хавфи бор ҳудудда шағал ва қумли саркофаг акваторияни симобдан етарлича ҳимоя қила олмайди деган хавотирда. Ҳисоб-китобларга кўра, ҳалокат рўй берган тақдирда сизиб чиққан симоб Баренц денгизига 13-14 кунда етиб боради. Камига уран оксиди ҳам бор... Ҳар икки модда бир бўлиб, жуда улкан ва тиклаб бўлмас экологик ҳалокатга сабаб бўлиши мумкин.
Экологлар Норвегия ҳукуматини «узоқни кўра олмасликда» айблашяпти. Саркофагни бунёд этишга 51,7 миллион доллар сарфланмоқда, зарарли моддаларни сув тубидан чиқариб олиш ва зарарсизлантиришга эса 211 миллион доллар кетиши ҳисоблаб чиқилган.
Эҳтимолий ҳалокат оқибатлари эса ҳаммасидан қимматга тушади.
Норвегия ҳукуматининг «кемани кўмиш» операцияси видео-режаси
«National Geographic» ёзишича, бу жуда хавфли топилма, негаки чўккан кема бортида 65 тонна симоб ва бир неча тонна уран оксиди бор.Германия сувости кемаси Иккинчи жаҳон уруши чоғи — 1945 йилнинг 9 февраль куни Федье ороли яқинида чўкиб кетган. Уни 2003 йили Норвегия ҳарбий-денгиз кучлари ва Британия Миллий музейи қўшма экспедицияси топган. Субмаринанинг 150 метр чуқурликда жойлашган қоқ иккига бўлиниб кетган корпуси 30 000 квадрат метр майдонни банд этган. Ўша пайтда кемани дарҳол чиқариб олиб, кўмишга қарор қилинган, бироқ унинг бортидаги хавфли юк режани қайта кўриб чиқишга мажбур этганди.
Орадан шунча вақт ўтиб, Норвегия ҳукумати уни турган жойида кўмишга қарор қилди. Экологлар эса бундан норози. Нега?
Гап шундаки, табиатни муҳофаза қилиш уюшмаси зилзила хавфи бор ҳудудда шағал ва қумли саркофаг акваторияни симобдан етарлича ҳимоя қила олмайди деган хавотирда. Ҳисоб-китобларга кўра, ҳалокат рўй берган тақдирда сизиб чиққан симоб Баренц денгизига 13-14 кунда етиб боради. Камига уран оксиди ҳам бор... Ҳар икки модда бир бўлиб, жуда улкан ва тиклаб бўлмас экологик ҳалокатга сабаб бўлиши мумкин.
Экологлар Норвегия ҳукуматини «узоқни кўра олмасликда» айблашяпти. Саркофагни бунёд этишга 51,7 миллион доллар сарфланмоқда, зарарли моддаларни сув тубидан чиқариб олиш ва зарарсизлантиришга эса 211 миллион доллар кетиши ҳисоблаб чиқилган.
Эҳтимолий ҳалокат оқибатлари эса ҳаммасидан қимматга тушади.
Норвегия ҳукуматининг «кемани кўмиш» операцияси видео-режаси
Комментарии (0)