Назарбоев мамлакатга янги бош вазир тайинлади
Қозоғистон ҳукумати раҳбарининг собиқ биринчи ўринбосари Аскар Мамин мамлакат бош вазири этиб тайинланди. Нурсултон Назарбоев тегишли фармонни имзолагани ҳақидаги хабар президентнинг «Twitter»даги саҳифасида эълон қилинди.
Бунгача номзод Қозоғистон парламенти тасдиғидан ҳам ўтди.
Ўтган ҳафта Нурсултон Назарбоев Бакитжан Сагинтаев бошчилигидаги ҳукуматни истеъфога чиқарганди. 53 ёшли Аскар Мамин ҳам ушбу ҳукумат таркибида бош вазир биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган. Ҳукумат истеъфосидан сўнг у вақтинча бош вазир вазифасини бажариб келаётганди.
Аскар Мамин илгари Қозоғистон темир йўлларини бошқарган, Остона шаҳри ҳокими, Транспорт ва коммуникациялар вазири лавозимларида фаолият юритган.

Комментарии (0)