Тожикистон 15 кун ичида Россиядан 55 та қўшимча авиарейс уюштирмоқда
Бу ҳақда Тожикистон ташқи ишлар вазирлиги маълум қилган.
“Тожикистон ташқи ишлар вазирлиги ватандошлар эътиборига шуни маълум қиладики, COVID-19 касаллигига қарши кураш бўйича республика штаби томонидан 16-31 август оралиғида Россиядан Тожикистонга 55 та қўшимча чартер рейслар амалга оширилади”, – дейилади хабарда.
Қайд этилишича, чартер рейслар «Тожик Эйр» ва «Сомон Эйр» авиакомпаниялари томонидан Россиянинг Москва, Санкт-Петербург, Екатеринбург, Новосибирск, Қозон, Краснодар ва Сургут шаҳарларидан Душанбега амалга оширилади. Уларнинг рўйхати илова қилинмоқда.
Мазкур рейслар орқали учувчи фуқаролар рўйхати шу шаҳарлардаги элчихона ва бош консулхоналар томонидан шакллантирилади. Рўйхат тузишда биринчи навбатда беморлар, ёш болали аёллар, кексалар, талабалар ва Россияга хизмат сафари билан борганларга устуворлик берилади. Келганларда COVID-19 йўқлиги ҳақида маълумотнома бўлса, текширув ва карантиндан озод қилинадилар.
Рўйхатга кўра рейсларнинг 51таси «Сомон Эйр», 4таси «Тожик Эйр» авиакомпаниялари томонидан амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, бугун Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги 17-30 август давомида 23 та рейс орқали хориждаги фуқаролар олиб келиниши ҳақида маълумот берди.

Комментарии (0)