Ким Чен Ин Трамп билан учрашувдан кейин яна Хитойга бориши мумкин

Ким Чен Ин Трамп билан учрашувдан кейин яна Хитойга бориши мумкин
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин АҚШ президенти Дональд Трамп билан иккинчи учрашувдан кейин Хитойга ташриф буюриши мумкин. Бу ҳақда «Рёнхап» хабар бермоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, КХДР етакчиси ҳам Трамп билан биринчи учрашувга қадар, ҳам ундан кейин Хитойга ташриф буюрган.
Таъкидланишича, бундай ҳаракат схемаси АҚШ - КХДР иккинчи саммитидан кейин ҳам қўлланилиши мумкин.
Шу билан бирга, Ким Чен Ин ўтган ой Хитойга расмий ташриф билан борган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОАВ АҚШ КХДРнинг тижорат авиациясини тиклаш бўйича уринишларини тўсиб қўйгани ҳақида хабар берганди.

Комментарии (0)

Оставить комментарий