Россия ва Ҳиндистон гипертовушли ракета яратади

Россия ва Ҳиндистон гипертовушли ракета яратади
Россия ва Ҳиндистон биргаликда Brahmos-2 гипертовушли ракетани яратади. Бу ҳақда РИА «Новости» BrahMos компаниясининг ахборот технологиялар департаменти директори Правин Патхакка асосан хабар бермоқда.
Агентликдан аниқлик киритилишича, у 2024 йилгача ишлаб чиқилиши ва синовдан ўтказилиши керак.
«У (иш) энг кўпи билан беш йил вақтни олади. 2023 йил охири - 2024 йил бошида синов парвози амалга оширилиши мумкин», - дея қайд этиб ўтди Патхак.
Таъкидланишича, Brahmos компанияси - Россия-Ҳиндистон қўшма лойиҳаси. Россия томонидан унда «Машиностроения» ширкати иштирок этмоқда. 

Комментарии (0)

Оставить комментарий