ШҲТ ва АСЕАН ташкилотлари ўртасида қатор соҳаларда амалий ҳамкорлик ўрнатилади
18 февраль куни ШҲТ бош котиби Владимир Норов бошчилигидаги мазкур ташкилот делегацияси АСЕАН бош котиби Дато Лим Жок Хойнинг таклифига биноан Жакарта шаҳрига ташриф буюрди.
Ташрифнинг биринчи кунида Норов АСЕАНга аъзо-давлатларнинг доимий вакиллари, ШҲТга аъзо-давлатларнинг Индонезиядаги элчилари ва дипломатик миссиялари вакиллари билан учрашув ўтказди.
ШҲТ бош котиби учрашув иштирокчиларига ташкилотнинг мақсад ва вазифалари, фаолияти ҳамда яқин истиқболда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар ҳақида маълумот берди.
Владимир Норов ШҲТ ва АСЕАН ўртасида хавфсизликни таъминлаш, терроризм ва сепаратизм, гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмаси ва кибержиноятчиликка қарши курашиш, инвестициявий, банк ва молиявий ҳамкорлик, савдони рақамлаштириш, туризм, таълим йўналишларида амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича аниқ таклифлар берди.
2005 йилда Жакартада ШҲТ ва АСЕАН котибиятлари ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланган бўлиб, унда икки ташкилот ўртасида қатор йўналишларда ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш кўзда тутилган.

Комментарии (0)