Япония Россиянинг қаршилигига қарамасдан ўз ҳудудида Америка мажмуаларини жойлаштиради

Япония Россиянинг қаршилигига қарамасдан ўз ҳудудида Америка мажмуаларини жойлаштиради
Япония ўз ҳудудида Американинг Aegis Ashore ракетага қарши мудофаа мажмуаларини жойлаштиради. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Таро Коно маълум қилди, деб хабар берди ТАСС.
Унинг сўзларига кўра, Токио Ўрта ва кичик масофаларга мўлжалланган ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги шартнома иштирокчиси эмас ва мазкур ҳужжат бўйича ҳеч қандай мажбурият олмаган.
Аввалроқ Япония мудофаа вазири Такэси Ивая АҚШдан сотиб олинадиган Aegis Ashore мажмуалари «Томагавк» ракеталарини учириш имкониятига эга эмаслигини, фақатгина баллистик ракеталарни тутишга мўлжалланганини билдирганди.
Япония ташқи ишлар вазирининг баёноти Россия Aegis Ashore тизимига кирувчи Мк-41 ракеталарини учиришга мўлжалланган қурилманинг ўрнатилиши ракеталар бўйича шартнома қоидасини бузади деб ҳисоблашига жавобан янгради.
АҚШ 2023 йилга келиб Японияда иккита Aegis Ashore мажмуасини жойлаштириши 2017 йил декабрда маълум бўлганди.

Комментарии (0)

Оставить комментарий