Гулнора Каримовага пора берганликда гумонланган Telia бошлиқларидан айблов олиб ташланди

Гулнора Каримовага пора берганликда гумонланган Telia бошлиқларидан айблов олиб ташланди
Экспертлар томонидан пора миқдори 300 миллион евро атрофида баҳоланганди.
Бугун, 15 февраль куни Стокгольм суди Telia телекоммуникация компаниясининг  уч нафар собиқ раҳбарларидан айбловларни олиб ташлади. Бу ҳақда РИА Новости SVT телеканалига асосан хабар қилди.
2007-2010 йиллар мобайнида Telia Sonera собиқ директори Ларс Ньюберг ва  собиқ директор ўринбосари Теро Кивисаари ва компаниянинг юристи пора беришда гумонланган.
Экспертлар томонидан пора миқдори 300 миллион евро атрофида баҳоланганди.
Прокуратура органлари томонидан Ўзбекистонда бизнес юритиш имкониятига эга бўлиш мақсадида улар Гулнора Каримовага пора берганликда гумон қилинган эди.
“Компаниянинг уч нафар раҳбарларидан барча бандлар бўйича айбловлар олиб ташланди”, - деди суд вакили.
Унинг сўзларига кўра, прокуратура Гулнора Каримова позициясида телекоммуникация соҳасига боғлиқ бўлган масалаларни ҳал қилиш ваколати бўлганлигини исботлаб бера олмади.

Комментарии (0)

Оставить комментарий