Москвада юз киши иштирокида оммавий муштлашув содир бўлди

Москвада юз киши иштирокида оммавий муштлашув содир бўлди
Москвада 14 февраль куни кечаси оммавий муштлашув содир бўлди, деб хабар қилди РЕН ТВ.
Воқеа Москванинг жанубий-шарқий қисмида жойлашган ресторанда содир бўлди.
Муштлашувда 100 киши иштирок этди. Воқеага гувоҳ бўлган шахслар сўзларига кўра, бу ҳодисада 50 ортиқ марта ўқ узилди.
Хабарда айтилишича, ҳодиса “Неолит” ресторанида бошланди. Шу куни бу ресторанда катта тадбир ўтказиш режалаштирилганди.
Ресторан ходимларининг сўзларига кўра, ресторан эгаси Яшар Алиевга ҳужум қилиш режалаштирилган.

Комментарии (0)

Оставить комментарий