Норвегия Россияни «сохта ҳужум»да айблади

Норвегия Россияни «сохта ҳужум»да айблади
Норвегия разведка хизмати бошлиғи, генерал-лейтенант Мортен Хага Лунденинг маълум қилишича, Россия самолётлари мамлакат шимолий қисмидаги ҳарбий радарга сохта ҳужумни амалга оширган. Бу ҳақда Barents Observer ёзмоқда.
Унинг сўзларига кўра, 2018 йил 14 февраль куни Мурманск яқинидаги аэродромдан Россияга қарашли 11та Су-24 самолёти парвоз қилиб, Баренц денгизи устидан учиб ўтган ва Верде шаҳри яқинидаги Норвегия радарига «сохта ҳужум» қилган, сўнг улар аэродромга қайтиб кетган.
Шу билан бирга, генералнинг таъкидлашича, Россия самолётлари Норвегия давлат чегарасини кесиб ўтмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Норвегия махсус хизмати Россия ва Хитой мамлакатда фаол разведка фаолиятини амалга ошираётганини таъкидлаганди.

Комментарии (0)

Оставить комментарий