АҚШ кемалари Хитой ҳудудий сувларига ноқонуний кириб келишда айбланди
Хитой ўз ҳудудий сувларига АҚШ ҳарбий-денгиз кучларига қарашли иккита кема ноқонуний кириб келгани ҳақида баёнот берди. Бу ҳақда «Reuters» хабар тарқатди.
Гап Жанубий Хитой денгизидаги Спратли ороли ёнгинасидан сузиб ўтган ракетали эсминецлар ҳақида кетмоқда.
Расмий Вашингтон эса бу ҳудудлар Хитойга тегишли эканини инкор этган ҳолда мунтазам равишда ўз кемаларини Сиша архипелаги, Наньша ва Хуанъянь ороллари акваториясига юбориб туради. Америка ҳукумати иддао қилишича, бу тадбирлардан мақсад «кемалар қатнови эркинлиги»ни таъминлашдир.
Ушбу ҳудудга Хитойдан ташқари Вьетнам, Бруней, Малайзия ва Филиппин ҳам кўз тикмоқда.

Комментарии (0)