Стокголмдаги меҳмонхоналардан бирида бомба топилди
Швеция пойтахти Стокголм шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида қўлбола бомба топилди, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Портловчи модда меҳмонхонада яшаётган ёш жуфтликнинг хонасидан топилган. Жуфтлик — 20 ёшли эркак ва 25 ёшли аёл қўлга олинган.
Аниқланишича, улар аввал ҳам наркотик билан боғлиқ қонунбузарлик юзасидан судланган.
Улар портловчи моддани қандай қилиб қўлламоқчи бўлгани ҳозирча номаълум. Хонада, шунингдек, қурол ҳам аниқланган.

Комментарии (0)