Ўзбекистон ва Тожикистон давлатлараро чегара чизиғини демаркация қилишга тайёргарликни давом эттирмоқдалар

Ўзбекистон ва Тожикистон давлатлараро чегара чизиғини демаркация қилишга тайёргарликни давом эттирмоқдалар

2019 йилнинг 21-27 январь кунлари Душанбе шаҳрида Ўзбекистон-Тожикистон давлат чегарасини демаркация қилишнинг ташкилий-ҳуқуқий масалаларини келишиш бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси делегацияларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.
Музокаралар чоғида тегишли норматив-техник ҳужжатлар лойиҳалари тайёрланди, бунинг асосида демаркация ишларини ўтказиш учун ҳудудларда давлат чегараси чизиғини аниқлаш бўйича музокаралар жараёнини бошланади.
Учрашув анъанавий дўстлик ва ўзаро тушуниш муҳитида ўтди.
Тадбир якунига кўра Баённома имзоланди.

Комментарии (0)

Оставить комментарий