Уч ёшли «маугли» икки кун ўрмонда айиқ билан яшади

Уч ёшли «маугли» икки кун ўрмонда айиқ билан яшади
АҚШнинг Шимолий Каролина штати, Эрнул шаҳрида уч ёшли болакай икки кун ўрмонда қолиб кетди. Унинг айтишича, ўрмонда унга айиқ ёрдам берган.
Уч ёшли Кейси Хэтэуэй дўстлари билан ўйнаб юриб, уйга қайтиб келмайди. Болани турли техника, итлар ва вертолётлар ёрдамида қидиришди ва икки кундан сўнг топишга муваффақ бўлишди. Уни тиканаклар орасидан ивиб кетган ҳолда топишган. Болакай юпқа кийимларда бўлганига қарамай, минус даражали ҳароратда ҳам жон сақлай олган.
Кейсининг таъкидлашича, шу вақт давомида у айиқ билан вақт ўтказган ва улар дўстлашиб ҳам олишган. Боланинг сўзларини исботлашнинг имкони йўқ, аммо унинг холаси Бреанна Хэтэуэй бу сўзларга ишонишини айтган.

Комментарии (0)

Оставить комментарий