Афғонистон президенти «Толибон»ни очиқ мулоқотга чақирди

Афғонистон президенти «Толибон»ни очиқ мулоқотга чақирди
Афғонистон президенти Ашраф Ғани RТА давлат телеканали эфирида «Толибон» вакилларини тўғридан тўғри музокараларга чақирди.
«Толибон» ҳаракатини афғон ҳукумати билан жиддий музокараларни бошлашга чақираман. Миллий бирлик, мамлакат мустақиллиги, ҳудуд бирлиги, кучли марказлашган ҳокимият асосий масалалар бўлади» дейди Ғани.
Президентнинг фикрича, жангарилар олдида икки йўл бор: ўз халқини ҳимоя қилиш, ёки ўзга давлатлар қўлида қурол бўлиш.

Комментарии (0)

Оставить комментарий