Коронавирусга қарши Россия дориси синовдан ўтказилмоқда
Хитойлик мутахассислар коронавирусга қарши Россияда ишлаб чиқарилган дорини синовдан ўтказишни бошлади.
Хитойда коронавирусга қарши Россияда ишлаб чиқарилган триазавин препарати синовдан ўтказиш бошланди.
Бу ҳақда Россия Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Сергей Краевой маълум қилди. РИА Новости хабарига асосан.“Хитойликлар дорини синовдан ўтказиш учун олишди”, - деб таъкидлади Краевой.
Бундан аввал Роспотребнадзор эпидемиология назорати бошқармаси бошлиғи Елена Ежлова россиялик олимларда Хитойда тарқалган коронавирусга қарши вакцина тайёрлаш учун асосий моддалар борлигини маълум қилганди.
Декабрь якунида Хитой ҳукумати Хубей вилояти маркази бўлган Ухан шаҳрида пневмония коронавирус - 2019-nCoV тарқалиши ҳақида хабар қилинганди. Хитойда бу вирус билан касалланган беморлар сони 17 минг кишидан ошди, шулардан 360 нафари вафот этди.
Хитойдан ташқари хорижий давлатларда қарийиб 150 киши касалланди, улардан бир киши вафот этди.
Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти янги типдаги коронавируснинг авж олишини халқаро аҳамиятга эга бўлган фавқулодда ҳолат, деб тан олди.
Комментарии (0)