Венесуэла: эчкига жон, қассобга ёғ қайғусими? (инфографика)

Венесуэла: эчкига жон, қассобга ёғ қайғусими? (инфографика)
Дунёга гегемонлик даъвосидаги давлатлар типирчилаб қолди шу кунларда.
Бир томонда — Россия, иккинчи томонда — АҚШ: ўртада Венесуэла! Америка расмий Москванинг «чизган чизиғидан чиқмайдиган» Венесуэла раҳбари Николас Мадуронинг курсисни қимирлатиб қўйди.
Бу ҳол Россиянинг пайтавасига қурт туширмай қолмади, албатта. Икки томоннинг ҳам «ҳайбаракаллачилари» етарли, бироқ маҳаллий халқнинг ҳоли нима кечади, дейдиган тарафнинг ўзи йўқ.

Мавзу доирасида
Россия Венесуэлага ёрдам берадими?

Сиёсат — манфаат дегани, бошқаси нисбатан бекор. Шу маънода томонлар ўз хатти-ҳаракатларни қандай инсонпарвар ғоялар билан буркамасин, моҳиятида ўз манфаатлари ётади, вассалом. Венесуэлада эса уларнинг кўзини ўйнатиб, уйқусини қочирадиган «қора олтин» аталмиш неъмат тиқилиб ётибди. Яъники, нефть захираси бўйича дунёда Венесуэланинг олдига тушадиган давлатнинг ўзи йўқ. Қуйидаги жадвалларга қаранг-да, хулосани чиқариб олаверинг!
Фото: «Xabar.uz»

Мавзу доирасида
Бензин сувдан арзон мамлакат

Комментарии (0)

Оставить комментарий