Россия Венесуэлага ёрдам берадими?

Россия Венесуэлага ёрдам берадими?

Венесуэлада қўшҳокимият юзага келгани расмий Москвани безовта қилмай қўймайди, албатта. Нефтга бой бу давлат Россиянинг Лотин Америкасидаги асосий савдо-иқтисодий ҳамкори ҳисобланади.

Айни пайтда Венесуэлада ўнлаб рус компаниялари фаолият олиб бормоқда. Қолаверса, халқаро сиёсий масалаларда ҳам икки давлатнинг қарашлари уйғун. Шу сабаб расмий Москванинг Венесуэладаги воқеаларга қарашлари ўзгача, яъни фақат Николас Мадурони қонуний президент сифатида тан олади. Мухолифат лидери ўзини «Венесуэла ўтиш даври президенти» деб эълон қилиши, уни АҚШ ҳамда қитъадаги бошқа давлатлар тан олгани халқаро ҳуқуқ меъёриларига зид, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков баёнот берди.

Матбуот котиби яна алоҳида таъкидладики, Венесуэладаги вазият шу даражага етиб келишида «учинчи давлатлар қўллари ҳам йўқ эмас, бу жараёнда ҳарбий куч ишлатилиши оғир оқибатларга олиб келиши мумкин».

Журналистларнинг «Мабодо, Мадуро Россиядан сиёсий бошпана сўраса, унинг мурожаати қаноатлантириладими?» деган саволини Дмитрий Песков очиқ қолдирди. Бироқ «Россиядан ёрдам сўралса-чи?» саволига шундай жавоб қайтарди: «...Воқеалар ривожини диққат билан кузатмоқдамиз. Ёрдам? Ҳозирча бу ҳақда мурожаат бўлгани йўқ».

Комментарии (0)

Оставить комментарий