Россия аҳолиси сони 10 йил ичида биринчи марта камайди

Россия аҳолиси сони 10 йил ичида биринчи марта камайди
Росстат идораси Россия аҳолисининг сони тўғрисидаги маълумотни эълон қилди. Унга кўра бу кўрсаткич ўн йил ичида биринчи марта камайди.
Россия аҳолиси ўтган йил кўрсаткичига нисбатан 87 минг кишига камайди: 2019 йил 1 январь ҳолатига аҳолининг умумий сони 146 миллион 793 минг кишини ташкил қилади.
Таққослаш учун 2018 йил 1 январь ҳолатига мамлакат аҳолиси сони 146 минг 880 минг киши бўлган.
Россия аҳолисининг сони сўнгги марта 2008 йилда камайган эди.
Ўтган йил август ойида Россия президенти Владимир Путин ўзининг телемурожаатида мамлакат 2020 йилда демографик муаммоларга дуч келиши ҳақида айтганди.

Комментарии (0)

Оставить комментарий