Афғонистонлик нашафурушлар Тожикистон фуқароси учун пул талаб қилмоқда
Афғонистонлик наркотик моддалар сотувчилари тожикистонлик чўпон Тўрахон Нурматовни озод қилиш учун 40 минг доллар талаб қилишмоқда, деб хабар қилмоқда “ТожикТА”.
Тожикистон Ички ишлар вазирлиги йўқолиб қолган фуқаро Т. Нурматовни қидириш ишлари ҳозирча муваффақиятга олиб келмаганини ва айни дамда ушбу муаммони ҳал қилишда Афғонистон чегара қўшинлари ёрдам беришга уринаётгани таъкидлашди.
Хабарда айтилишига кўра, Т. Нурматов Мишкорон қишлоғида яшовчи фуқаронинг уйида чўпон бўлиб ишлаган. Бироз олдин у фуқаро наркотик моддалари контрабандасида айбланиб қамалган, унинг ёнидан топилган наркотик моддалар эса мусодара қилинган.
Шундан сўнг афғонистонлик нашафурушлар ўзларининг йўқолган “товар”и эвазига айбсиз чўпонни ўғирлаб кетишган. Айни дамда Тожикистон фуқароси Афғонистоннинг Бадахшон вилоятида соғ-омон сақланаётгани айтилган.

Комментарии (0)