Тошкент ва Душанба шаҳри ҳокимлари ўзаро ҳамкорлик бўйича келишувга эришди
Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва Имомали Раҳмон ўртасидаги музокаралар якунида 2020-2021 йилларда Тошкент шаҳри ва Душанбе шаҳри ижроия қўмиталари ўртасида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда биргаликда бажариладиган тадбирлар режасини амалга оширишга қаратилган битим имзоланди.
Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматиБугун, 3 декабрь куни Душанбе шаҳри раиси Рустам Эмомали Тошкентга расмий ташриф билан келди. Меҳмонни Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев кутиб олди.
Тожикистон делегацияси Тошкент шаҳар ҳокимлигига ташриф буюрди. Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва Рустам Имомали ҳокимликда учрашиб, ўзаро муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари ҳақида фикр алмашди ва томонлар ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.
«Тошкент шаҳар ҳокимлигида Душанбе шаҳри раиси Рустам Имомали бошчилигидаги делегация билан ўтказилган учрашув давомида томонлар икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш масаласини муҳокама этишди.
Тошкент шаҳар ҳокими ўзбек ва тожик халқларини кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик, ягона дин, ўхшаш маданият, урф-одат ва анъаналар бир-бирига мустаҳкам боғлаб туришини эътироф этди ва Тошкент Душанбе билан ҳар томонлама муносабатларни ривожлантиришга тайёр эканлигини билдирди.
Рустам Имомоли самимий қабул ва дўстона муҳит учун миннатдорлигини изҳор этиб, Тошкентдаги ўзгариш ва янгиланишлар жараёни улар учун қизиқарли эканлигини, Душанбе томони пойтахтимизнинг қурилиш соҳасидаги тажрибаси билан танишиш ниятидалигини маълум қилди. Шунингдек, келгуси йилда Душанбеда Тошкент кунларини ташкил этиш ва унинг доирасида ёшлар форумини ўтказиш режалаштирилаётганлигини айтиб ўтди.
Учрашув давомида икки томон вакиллари ўртасида 2020-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Тошкент шаҳри ва Тожикистон Республикасининг Душанбе шаҳри ижроия қўмиталари ўртасида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда биргаликда бажариладиган тадбирлар режасини амалга оширишга қаратилган битим имзоланди», дейилади Тошкент шаҳри ҳокимлиги матбуот хизмати хабарида.
Комментарии (0)