Тожикистондаги чегара заставасига ҳужум: ШҲТ икки ҳафта ўтиб воқеага муносабат билдирди

Тожикистондаги чегара заставасига ҳужум: ШҲТ икки ҳафта ўтиб воқеага муносабат билдирди
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) 5 ноябрдан 6 ноябрга ўтар кечаси Тожикистонда ИШИД террорчилик ташкилоти жангариларининг чегара отрядига рўй берган ҳужумини кескин қоралади. Ташкилот ушбу баёнотни 19 ноябрь куни тарқатди.
Ташкилот республика ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ушбу ҳодисага қарши курашиш бўйича ҳаракатларини тўлиқ қўллаб-қувватлади.
Ушбу воқеа ташкилотнинг минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни сақлаш, шу жумладан, терроризм ва экстремизм таҳдидлари ҳамда чақириқларига қарши биргаликда курашишни кучайтириш бўйича изчил ва қатъиятли ҳаракатларини амалга ошириш зарурлигини тасдиқлайди, дея таъкидлаган ШҲТ.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 6 ноябрга ўтар тунда қуролланган гуруҳ Тожикистон-Ўзбекистон чегарасида жойлашган чегара заставасига ҳужум қилди. Ҳужум «Султонобод» чегара отряди ҳарбий қисмининг Ишкободдаги 4-сонли чегара заставасига амалга оширилган.
Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати маълум қилишича, Тожикистон-Ўзбекистон чегарасида жойлашган чегара заставасига ҳужум қилган шахслар ИШИД террорчи гуруҳи жангарилари бўлган. Улар Тожикистонга Афғонистон томондан ўтиб келишган.
Ўз навбатида, Тожикистон давлат хавфсизлик органлари фахрийси Давлатхўжа Назиров ИШИДнинг чегара заставасига ҳужуми ҳақидаги версия ишончсиз эканини билдирди.
Кобулдагилар Тожикистонга ИШИД жангарилари Афғонистондан кириб келганини инкор этишди.

Комментарии (0)

Оставить комментарий